бермасдан тошдек қотиб туриб олди. Бунга сабаб Макка аҳлининг қалблари тош, ўзлари қўпол, ақллари эски ҳолатда қотиб қолгани эди. Бутпарастликнинг бош маркази бўлган Маккадаги аҳоли дилига бутпарастлик ширки чуқур ўрнашиб олгани сабабли даъватни қабул қилиши заиф бўлди. Аммо Мадинадаги хазражликлардан бир нечтасининг мусулмон бўлишидан бир йил ўтгач, ўн икки кишининг байъат бериши ва Мусъаб ибн Умайрнинг яна бир йил меҳнати Мадинада исломий муҳитни пайдо қилиш ва одамларнинг ҳайрон қолдирадиган тезликда Оллоҳнинг динига киришлари учун кифоя қилди. Агар Маккада Оллоҳнинг рисолати Қурайшнинг озорлари ва қийноқлари туфайли мусулмон бўлганлар чегарасида тўхтаб қолган бўлса, Мадинада Оллоҳнинг рисолати жуда тез ёйила бошлади, у ердаги мусулмонлар яҳудийлар ва мушриклар томонидан бирорта ҳам озорга дуч келмади. Бу эса одамларнинг диллари устидан Исломни ҳукмрон қиладиган, мусулмонлар олдида йўлни очиб қўядиган нарса эди. Шу сабабдан Расулуллоҳ с.а.в.га Мадина Исломга даъват қилиш учун Маккадан кўра муносиб жой экани, Мадина жамияти Ислом нури ёйиладиган макон бўлиш учун Маккадан кўра лойиқроқ экани зоҳир бўлди. Шу сабабли Расулуллоҳ у ерга ҳижрат қилиш ҳақида, асҳобларининг ҳам мусулмон биродарлари олдига - улар ҳузурида фароғат топишлари ва Қурайш озорларидан қутулишлари учун - ҳижрат қилишлари ҳақида фикр юритдилар. Зеро, шунда улар даъватга имкон топишади ва Исломни татбиқ қилиш, унинг рисолатини давлат кучи ва салтанати билан оламга ёйиш босқичига кўчиришади. Мана шу нарса Мадинага ҳижрат қилишнинг сабаби эди.
29-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|